1. Ердан ёки ётган жойидан узиб, ажратиб олмоқ.
Замбар кўтармоқ.
Эргаш у билан қучоқлашиб кўришмоқчи бўлган эди. Нормат унинг белидан маҳкам қучоқлади-да, даст кўтариб, уни айвон супасига чиқариб қўйди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Ердан узилган, ажралган ҳолда тутмоқ, қўлда тутмоқ.
Сумка кўтариб, бозорга бормоқ. Колонна бошида байроқ кўтарган қизлар бормоқда.
[Отабек] Отни ахтахонага боғлаб, совға тўлдириб келган ипак хуржунни кўтариб, ичкарига кирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Махдум шу сўз билан ичкарига кириб, ҳовли саҳнида чақалоқ кўтариб турган Раъно ёнидан айвонга ўтди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. Ўз устида тутган ҳолда юриш-тортиш, элтиш қудратига эга бўлмоқ.
Туя кўп юк кўтаради.
Тошхўжа эшон ҳазилакам эшон ўтган эмас, боқиб қўйилган ўн бешта отдан уни фақат иккитасигина кўтара олар эди, холос. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Юқори, баланд ҳолатда тутмоқ, юқорига чиқармоқ.
[Сидиқжон] Бирдан бошини кўтарди ва Канизакка қаради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Обиджон чироқнинг пилигини кўтариброқ қўйди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Бирор нарсани уйиб, устма-уст қилиб, устига қўйиб баланд қилмоқ.
Дамбами кўтармоқ. Йўлни кўтармоқ. Марзани кўтармоқ.
— Сувни уч-тўрт чақирим юқоридан икки ёғига чим босиб, кўтариб келиш лозим бўлади, — деди Алим бува. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
6. кўчма Оширмоқ, кўпайтирмоқ (куч, даража, нарх-наво ва шу кабилар ҳақида).
Нархни кўтармоқ. Температурами кўтармоқ.
Кейин овозини пардама-парда кўтариб, дўқ ура кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Бригада ҳосилдорликни икки баравар кўтаришга муваффақ бўлди. Ўзбекистон қўриқлари
7. кўчма Мавқейини, ҳол-қудратини, моддий аҳвол ва шу кабиларни яхшиламоқ.
Обрўйини кўтармоқ.
[Қодир:] Яхши қилибсиз колхознинг аҳволи ёмонга ўхшайди, кўтариш керак. Уйғун, Навбаҳор
8. Юқори мансаб ёки лавозимга тайинламоқ, белгиламоқ.
Пастдан юқорига кўтармоқ. Хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига дадил кўтариш керак.
[Акром ҳожи:] Агарда хон кўтариш маним қўлимда бўлса эди, хон қилиб Отабекни кўтарар эдим! А. Қодирий, Ўтган кунлар
9. кўчма Бардош қилмоқ, тоқат қилмоқ; чидамоқ. Боланинг инжиқлигини онаси кўтаради.
Кампирга айтма, кўтаролмайди. ИЁдгорбойдан] Қора хат келган! А. Қаҳҳор, Асрор бобо
Бош муҳаррир, Раҳим аканинг қобилиятли ходим эканлигини назарда тутиб, баъзи эркаликларини кўтарарди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
10. кўчма Ҳазм қилмоқ, сингдирмоқ.
Ҳар қанча овқат бўлса, кўтаради — кучи кўп. Бемор паловни кўтаролмади.
Томоғи тақиллаб ўтирган дуторчи кўтармасалар — ичмасинлар деса ҳам, Набигул унамади. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
11. Ёқтирмоқ, суймоқ; тоқат қилмоқ.
Бундан кейин ҳар бир ишни мен билан баҳамжиҳат қилинг, ўзбилармонликни кўтармайман. Ойбек, Танланган асарлар
12. кўчма Бирор иш-ҳаракат қилишга илҳомлантирмоқ, сафарбар қилмоқ.
Мустамлакачи золимларга қарши яна халқни кўтарайлик! Қудратнинг ишини охирига етказайлик! Н. Сафаров, Уйғониш
13. кўчма Ўз устига олмоқ, ўз ҳисобидан тўламоқ (сарф-ҳаражат ҳақида).
Умурзоқ ака: — Болалар бизга шунча ёрдам беришди. Энди саёҳат қилиб келишсин. Бутун йўл харажатини колхоз кўтаради, — деди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
Энди Шоабдуфаттоҳ Хўжаевнинг сарфини ҳам кўтарайликми? А. Қаҳҳор, Оғайнилар
14. кўчма с. т. Йўқ қилмоқ, йўқотмоқ, битирмоқ.
Адоватни орадан кўтармоқ.
Мусулмонқул золимларни ўртадан кўтариб, юртга осойиш берганда, унга ким нима дея олар эди? А. Қодирий, Ўтган кунлар
У ўртадаги ноқулай жимликни кўтариб ташлаш учун Ғиёсни гапга солди. К. Яшин, Ҳамза
15. кўчма с. т. Ичмоқ, урмоқ (май ҳақида).
Қадаҳ кўтармоқ.
[Равшан полвон] Хоним олиб келган коньякдан кўзларини чирт юмиб, бир рюмкасини кўтариб ташлади. О. Ёқубов, Ларза
16. кам қўлл. Қарзга олмоқ.
Бир пуд ғаллани, топилса, уч пуд ғаллага бўлсаям, жон деб кўтарамиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Матқовул келаси йил ҳосили ҳисобига Ҳакимжон бойваччанинг отаси Латифжонбойдан пул кўтариб, от олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
17. с. т. Етиштирмоқ, олмоқ.
Гектар бошига ўн тоннадан ҳосил кўтардик.
18. Айрим отлар билан бирикиб, шу от билдирган нарсани юзага келтиришни ифодалайди.
Жанжал кўтармоқ. Исён кўтармоқ. Шовқин-сурон кўтармоқ.
шикоят қилақол, бошингни деворга уриб, фарёд кўтар. К. Яшин, Ҳамза
Қўл кўтармоқ
Бош кўтармоқ
Бошига кўтармоқ
Бурнини кўтармоқ
Улар [Ёрматни] сўкишар эди: — Хўжайиннинг лайчаси-ку, бурнини бир қарич кўтарганига ҳайронмиз. Ойбек, Танланган асарлар
Гап кўтармаслик
Кўкка кўтармоқ
Кўнглини кўтармоқ
Кўнгилни дўст кўтарар. Мақол
Сиркаси сув кўтармайдиган одам
Уй кўтармоқ
Кампир эгила-букила, терлаб-пишиб уй кўтараётган эди. Ҳ. Назир, Бир туп ғўза
КЎТАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘TAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.