бук
билан улашинг
1. айнан Букламоқ 1.
-
Салимбойвачча хатни ўқиб, аста букди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бўтабой хатни букар экан, уф тортди. А. Қаҳҳор, Асарлар
2. Қайирмоқ, эгмоқ.
-
Кучли шамол кўтарилиб, боғчадаги \ар нарсани тўрт тарафга бука бошлади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Ҳаёт келинчакларча, бир оёғини йиғиштириб, иккинчи оёғини тиззадан букиб ўтирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мунир бармоқларини букиб, хотинига кўрсатиб, санай бошлади. Ёшлик
-
Ғуломжон чиройли қаддини букиб, онаси устига энгашди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. кўчма Синдирмоқ, енгмоқ, тобе қилмоқ.
-
Бироқ фактлар, ҳужжатлар, жуда кўп одамларнинг гувоҳликлари унинг қайсарлигини аста-секин қайириб, ниҳоят, букиб қўйди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
На баланд қўрғонлар, на қалин дарвозалар ва на жаллодлар халқнинг иродасини бука олмади. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Об-ҳаво эса қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Аммо у пахтакорларимизнинг ғалаба йўлидаги иродасини бука олмайди. Газетадан
бук сўзи қатнашган жумлалар:
Бошини букмоқ
-
Болалар ҳам, гўё отадан абадий айрилгандек, бошларини етимона буккан эдилар. Ойбек, Нур қидириб
-
Қарз кишининг бошини букади. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Туринг, қизим, — элликбошининг товуши бирдан мулойимлашди, — ота-онанинг бошини букманг. Ойбек, Танланган асарлар
Ерга букмоқ
-
Бир куни одамлар олдида Носиримни ерга букиб: Сиз занглаган кетмонсиз, оловга тоблаб, ўткир эговда чархлаш керак, деса-я, юзсиз.' Х. Назир, Ўтлар туташганда
Номусини букмоқ
-
Нодон билан юрма, номусингни букма. Мақол
БУК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бук сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар