қорай
билан улашинг
1. Қора тусга кирмоқ; қора ранг олмоқ (
-
Оқ кишмиш, қора кишмиш, Кишмиш қорайиб пишмиш. Қўшиқлар
-
Тутаб ётган тутундан ғорга кираверишдаги тошлар қорайиб кетган. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Шох-шаббалари учган, ёнғиндан қорайган ўрмонлар туман орасида ваҳим бир сукут сақларди. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Қорага мойил, тўқ ранг олмоқ (
-
Йўлчи қуёш ва дала шамоли билан бир оз қорайган. Ойбек, Танланган асарлар
-
Холматжон сувсизликдан қорайиб кетган бир туп ниҳолни суғуриб олмоқчи эди, илдизи билан чиқмай, бўғзидан узилди. С. Аҳмад, Уфқ
3. Ифлослантирадиган нарсалар қоплаб, ўз тиниқлиги, тоза рангини йўқотмоқ; хира, кир тусга кирмоқ.
-
Жўравой аввалига пинагини бузмайди, қорайиб кетган дўпписини бошидан олиб, кафтига бир уради-да, қайта кияди. Газетадан
-
Овқат пишди. Қозоннинг ранги чиқиб қорайган гўжага қатиқ ҳам ранг киргизолмади. А. Қаҳҳор, Анор
-
Яхшиямки осмон бор — ердан кўтарилган қанча-қанча ғуборларни ютгани билан қорайиб кетмайди. Мирмуҳсин, Топилган ҳусн
4. Қоронғилик билан қопланмоқ; қоронғилашмоқ.
-
Қуёш бота бошлар гавжум қирларга Қорая-қорая тўшалар оқшом. А. Орипов, Юртим шамоли
-
Эртаси атроф қораяркан, Жондор вагончини ўз пинжига олиб, суҳбатга жўнади. Ойбек, Танланган асарлар
5. Бошқа нарсалардан ажралиб ёки ғира-шира кўринмоқ, шарпаси кўринмоқ.
-
Чодир ёнида соядек қорайиб турган киши олдида тўхтаб, энгашиб, унинг бетига қаради. С. Аҳмад, Уфқ
-
икки томондаги тоғ чўққилари осмон сатҳида элас-элас қорайиб кўринар эди. О. Ёқубов, Излайман
ҚОРАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QORAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қорай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар