букла
билан улашинг
1. Бир учини иккинчи учига етказиб қайирмоқ, букмоқ, шу тарзда букиб тахламоқ.
-
Қоғозни букламоқ.
-
Зайнаб букланган бир қоғозни эрига узатди. Мирмуҳсин, Чодрали аёл
-
Қалами тўнини ечиб, бир четга буклаб қўйди. С. Сиёев, Аваз
-
Газетани буклаб, чўнтагига солиб қўйди. С. Аҳмад, Уфқ
2. Йиғмоқ, ёпмоқ (буклама нарсаларни).
-
Қаламтарошни букламоқ. Зонтикни букламоқ.
-
— Бу бир, — деди у катта бармоғини буклаб. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
3. кўчма Бўйсундирмоқ, тобе қилмоқ, енгмоқ.
-
Одамга эгиладиганга ўхшамайди бу бола, сиз бир гап билан икки буклаб қўйдингиз. И. Раҳим, Ихлос
БУКЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUKLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
букла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар