туз
билан улашинг
1. Барпо этмоқ, вужудга келтирмоқ, яратмоқ.
-
Армия тузмоқ. Комиссия тузмоқ. Жамият тузмоқ. Партия тузмоқ.
-
Темур тузган салтанатнинг ворислиги Шоҳрухдан кейин Иброҳим Султонга ўтишига умид боғлашарди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Таркибий қисмлардан яхлит нарса яратмоқ, таркиб этмоқ, тартиб қилмоқ.
-
Жумла тузмоқ. Рўйхат тузмоқ. Эртанги ишга бугун режа туз. Мақол
-
Биз нутқимиз-да айрим сўзларни ўзаро бириктириб, гап тузамиз ва фикримизни баён қиламиз. Ўзбек тили дарслиги
3. Турли материал, маълумот ва шу кабиларни йиғиб ва маълум тартибда жойлаштириб, яхлит бир ҳолга келтирмоқ; яратмоқ.
-
Тўплам тузмоқ. Икки тилли луғат тузмоқ. Дарслик тузмоқ.
-
Улар Авазнинг кўҳна, янги ғазалларини тартибга солиб, бир девон тузмоқчи бўлади. С. Сиёев, Ёруғлик
4. Расмий равишда келишиб, бирор ҳужжат ёзмоқ.
-
Далолатнома тузмоқ.
-
[Мирзакаримбой] Ўғли Ҳакимбойваччанинг пахта савдоси юзасидан ўрис фирмалари билан яқинда тузган шартномаси устида ўйлаб кўзларини яна маҳкамроқ юмди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Иккала ҳукмдор яраш битими тузубдурлар. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
5. Уюштирмоқ; қурмоқ, қилмоқ.
-
Улар юксак оилаларнинг ўғиллари. Уларнинг киссаларида олтин-кумуш мўл. Улар кечалар ширин суҳбатлар тузадилар. Ойбек, Навоий
-
Ғалаба муносабати билан Музаффар мирзо катта зиёфат тузди. Ойбек, Навоий
6. кам қўлл. Айн. тузатмоқ 2.
-
Бузилган ишни ботир тузар. Мақол. Ота бузса, бола тузар. Мақол
7. айнан Тузамоқ.
-
Элда қолган катталар Тўлғоннинг олдида дастурхонни тузиб, олиб кетиб хизмат қилиб турди. Ойсулув
-
Эрларга ўхшаб, мундоқ бир оз чақчақлашиб ўтирсангиз нима қилади. Не-не умид билан дастурхон тузган эдим. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
ТУЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар