туёқ
билан улашинг
1. Баъзи сутемизувчи ҳайвонларнинг оёқ учидаги, шохсимон моддадан тузилган таянч қисми.
-
Отнинг туёғи. Туёқ товушлари.
-
Лойи кўпириб ётган йўлда от тақалари, мол туёқларидан ҳосил бўлган чуқурчаларни лиммо-лим тўлдирган сарғиш зардоблар жимирлаб, ёниверидан сирқиб ётарди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
От, эшак, мол туёқларининг тапир-тупури босилди. С. Анорбоев, Оқсой
2. кўчма с. т. Уй ҳайвони, мол.
-
Николай замонида остонам туёқ кўрмаган. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Чорвам бор десам дегундай бу йил яна туёқ сотиб олдик. И. Раҳим, Ихлос
3. Бош (молларнинг сони ҳақида).
-
Чорва туёғи кўпайди, молларнинг наслини яхшилаш, қишловга пухта тайёргарлик кўриш масаласида ҳам анчагина ишлар қилинди. А. Раҳмат, Эллик бир баҳодир
4. кўчма Зурриёт, тирноқ.
-
Сиз ҳурматлиларга маълумдир, бизнинг шул Отабекдан ўзга фарзандимиз бўлмай, дунёда ўзимиздан кейин қолдирадиган туёғимиз ва кўз тиккан орзу-ҳавасимиз фақат шул Отабекдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
туёқ сўзи қатнашган жумлалар:
Туёғингни шиқиллат
-
Қани, туёғингизни шиқиллатиб қолинг! Ҳ. Ғулом, Машъал
Ҳўкизнинг шохига урса, туёғи зирқирайди
ТУЁҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUYOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туёқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар