туйнук
билан улашинг
Эски типдаги маҳаллий уй, биноларнинг девори ёки тепасидан ёруғлик, ҳаво кириб туриши ёки бошқа мақсадлар учун қолдирилган тўртбурчак ёки доиравий тешик.
-
Мана, бир томондан дераза ўрнига туйнук очилган кичкина қоронғи уйда ўн-ўн беш чоғли хотин ўтирибди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Хона мадрасалардаги ҳужрага ўхшаш кичик бўлиб, тепада икки туйнук бор эди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бир вақтлар Султон Маҳмуд мирзо тириклигида шу хонадан қизлар чўмиладиган бўлмага махфий бир туйнук очилган эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
туйнук сўзи қатнашган жумлалар:
Боши (ёки бўйи) туйнукдан чиқиб кетаётгани йўқ
-
Хом ўйлабсиз, ҳалитдан куёв нимаси.
-
[Тошхоннинг\ боши туйнукдан чиқиб кета-ётгани йўқ. А. Мираҳмедов, Ўт юраклар
-
Биронта хотини йўқ одам топилиб қоларди. Қизимизнинг бўйи туйнукдан чиқиб кетаётгани йўқ-ку! С. Зуннунова, Гулхан
Ой туйнукка, арава эшикка келганда
ТУЙНУК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUYNUK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туйнук сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар