туйғу
билан улашинг
1. физиол. Ташқи таъсирни сезиш, ҳис этиш, қабул қилиб олиш қобилияти; сезги.
-
Туйғу ёрдамида биз иссиқни ёки совуқни сезамиз.
-
Қуённинг туйғу аъзолари терида тамомланадиган нерв учларидан иборат. Зоология
2. Руҳий ёки жисмоний кечинмалар, ҳис-туйғулар мажмуи; ҳис-туйғу, ҳис-ҳиссиёт.
-
Нафис туйғу. Ишонч туйғуси. Дўстлик туйғуси. Оғриқ туйғуси. Юракни ғаш қилаётган туйғу.
-
Рашк, менимча, мана шу ҳақоратнинг алами ва шундан келиб чиқадиган туйғу. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Отасининг салтанат олдида катта ҳурматга эга экани Бадианинг қалбига ҳам фидойилик туйғуларини солган эди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Орага жимлик чўкиб, туйғуларни сўндирди. К. Яшин, Ҳамза
ТУЙҒУ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUYG‘U сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туйғу сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар