тузал
билан улашинг
1. Касалликдан, хасталикдан халос бўлмоқ, соғаймоқ, шифо топмоқ.
-
Бемор тузалди. У курортдан анча тузалиб қайтди.
-
[Қурбон ота] Касалхонада яқин икки ой ётиб, оёқлари тузалди, ўзи жуда тетикланди. А. Қаҳҳор, Тўй
-
Дорим билан тузалиб кетганлар мени доктор она деб эслари кетишади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Битиб кетмоқ, йўқ бўлиб кетмоқ (яра, чипқон, жароҳат ва шу кабилар ҳақида).
-
Ярам тузалиб қолди. Тиғ яраси тузалар, тил яраси тузалмас. Мақол
-
То яра тузалгунча, у эрка ва иззатли меҳмон Ойбек, Қуёш қораймас
3. Бузуқ ҳолдан фойдаланишга, ишлатиш учун яроқли ҳолга келмоқ.
-
Кўчадан жуда тўйдим, Қачон тузалар экан. Муштум
-
Сиз ҳам нонуштани машина тузалгандан кейин қиласиз! Муштум
4. Камчиликлари, нуқсонлари бартараф этилиб, тўғри, дуруст бўлиб қолмоқ, яхшиланмоқ.
-
Аҳвол тузалди. Тузалмас хато.
-
Абдураҳмон яна икки йил мадрасада туриб, шу тузалган ахлоқини камолотга эриштирди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Эрлар билан меҳнатга Отганлар қулоч. Тур-мушлари тузалиб, Топганлар ривож. Ғайратий
-
Ёзувим тузаляпти, мана кўринг, дейман. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
5. Ёмон, нотўғри, ножўя йўлдан қайтмоқ, ахлоқий нуқсондан халос бўлмоқ.
-
Танқиддан сўнг у анча тузалди.
-
Хўш, у [Йўлчи] тентакни қутқариб нима қиласан, жиян? У тузалмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сиз ҳам ёт эркак. Сиз мендан нима кутасиз, маълум; бу ердан қочсам, тузалардим, балки Ойбек, Танланган асарлар
ТУЗАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUZAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тузал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар