туза
билан улашинг
1. Патнис, дастурхон, стол ва шу кабиларни ноз-неъматлар билан безамоқ, ясатмоқ.
-
Бегимхон дугонасини кўрпачага ўтқизди-да, патнис тузаб келди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Камолиддин махдум дастурхон тузашни Асад қорига буюрди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қари келса — ошга, ёш келса — ишга. Иккаламиз стол тузар эканмиз. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
2. Саранжом-саришта қилмоқ, шинам қилиб жиҳозламоқ, ясатмоқ.
-
Ўғлим аъло ўқир деб, Севиб ота-онаси, Атайлаб ўзига хос Тузаб берган бир уйча. Қ. Муҳаммадий
-
[Шералихон отларни\ Қушдай қилиб тузаб, зар қуббали зумрад эгарни солди. Эрали ва Шерали
3. шева Адо этмоқ, бажармоқ, ўтамоқ.
-
Бир шартга буюрди ул қоши қаро, Тузамоққа мен Ёвмитга бораман. Нигор ва Замон
-
Кундан-кун бачалар ишни тузаб, жуда яхши меҳмонхоналар солди. Юсуф ва Аҳмад
туза сўзи қатнашган жумлалар:
Ўзини тузамоқ
-
Ҳасан мард буни кўриб, кўзи ёшга тўлиб, жазавалари қўзғалиб, полвонлик томирлари уйғониб, ўзини тузаб тезланаверди. Равшан
ТУЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар