шўриш
билан улашинг
1.
-
Эрталабдан бери бошига тушган шўришларни бир-бир ўйлаб, дунёда шу бугунгичалик абгор бўлмаганлигини эслади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Аҳмад мирзонинг номуносиб ҳаракати сабабли Хўқанд, Ахсикент, Андижон вилояти устига тушадиган шўриш у зотнинг дилига алам берди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Ёмон иш; жанжал, ғавғо.
-
— Мени бирон машинада тезда Тошкентга жўнатинг! Бу қизингиз тушкур бир шўришни бошлаганга ўхшайди, — деди Нафисахон Пўлатжон акага. Мирмуҳсин, Умид
-
— Ахир нега алдадинг мени, нега яширдинг бу шўришни-я?! — деди Ҳақ-қул ота. Ҳ. Назир, Сув гадоси — оқпадар
-
Бу даҳшат олдида рангимиз сомон! Деб шўриш солибди, лекин йўқ нафи. Миртемир
ШЎРИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHO‘RISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шўриш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар