шўр
билан улашинг
1. Меъёридан ортиқ туз солинган, таъми ўт-кир (овқат, таом ҳақида).
-
Шўр овқат. Паловни шўр қилиб қўймоқ. Аччиқ-чучукни шўр қилиб юбормоқ.
-
[Қодиржон:] Ҳали ош вақтида, ошнинг тузини паст қилиб қўйиб-сан ёки шўр қилиб қўйибсан, деб баҳона қиламан-да, катта жанжал чиқараман. Ҳамза, Туҳматчилар жазоси
2. Тузланган.
-
Шўр балиқ. Шўр карам.
3. Таркибида туз моддаси кўп бўлган, шўр босган.
-
Шўр денгиз. Шўр кўл. Шўр тупроқ. Шўр сув.
-
Айниқса, эрта баҳорда бороналаш шўр ерларда катта фойда беради. Газетадан
4. от Тупроқ таркибида тузнинг кўплигидан ер бетида ҳосил бўлган туз моддаси.
-
Ернинг шўрини ювмоқ.
-
Ерда ҳали шўр кўп. Сотиболди отам ҳам менинг фикримни тасдиқлаяптилар. Н. Сафаров, Хадича Аҳророва
-
Ўрмонжон шўр босган ердан илон изи бўлиб ўтиб, тўқайга кириб кетган тупроқтепани қамчининг сопи билан кўрсатиб: — Канал! — деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Тернинг уст-бошга тепишидан кийимда ҳосил бўладиган туз, оқ доғ.
-
Эрта-ю кеч тош майдалаб елкаларини бир эллик шўр босган йигитлар [дарвишга:] Йўлингдан қол-ма! дейишибди. С. Анорбоев, Оқсой
-
От йўрттириб Юсуф Мадёров келиб қолди. У ҳамон темирйўлчи кийимида — эгнида қора кител, терининг шўри елкасида оқариб ётарди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
шўр сўзи қатнашган жумлалар:
Шўр пахта
-
Уч-тўрт [марта] оёғимга шўр пахта боғлаб, уйда ётдим. С. Сиёев, Ёруғлик
1. фольк. Толей паст, бахтсиз, бечора; шўрлик.
-
Қози, муфти — бари бойнинг чокари, Камбағал шўр азалдан хизматкори. Эргаш Жуманбулбул ўғли
-
Илоҳим, қурисин подшонинг иши, Кўп бўлди-ку мендай шўрнинг койиши. Ширин билан Шакар
2. Азоб-уқубат, кулфат; бахтсизлик.
-
Худо бандасини яратганда, пешонасига чоракор бўласан, деб ёзмасин Э-ҳа, камбағалнинг шўрини асти сўраманг. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ўйласам, ҳар дам ҳамият ўти дил-да мавж урар, Солгали душман бошига шўр-у савдо бораман. Ҳабибий
-
Хоним, тургин шу ваъдада ҳақиқат. Турмасанг, солурман шўр-у қиёмат. Ислом шоир
шўр сўзи қатнашган жумлалар:
Вой шўрим
-
Вой шўрим, қўлингга нима қилди? С. Зуннунова, Гулхан
Пешонаси шўр
-
Ота-сининг аччиқ ҳикоясини эшитган Полвон билан Бекжон ўз пешоналарининг шўр эканига ачиндилар. Ж. Шарипов, Хоразм
Шўри қуриди
-
Ҳеч ким унинг сўзини қайтармади, қайтара олмайди-да. Нега десангиз, ким унинг айтганини қилмаса, шўри қурийди деяверинг. А. Муҳиддин, Характеристика
Шўри қурсин
-
— Улуснинг шўри қурсин! — деди Тоҳир. — Касофат подшолар уришмай туролмаса. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Шўрига шўрва тўкилмоқ
-
— Сиз қаерда бўлсангиз, биз ҳам ўша ерда бўламиз. Офтобда шерикчиликда қатиқ ичган одамлар охиригача бирга бўлиши керак. Бўлмаса, шўримизга шўрва тўкилади, — деди Одил Эгамбердига. Б. Раҳмонов, Юрак сирлари
Шўринг қурғур
-
[Ғофир домлага:] Ахир бу дуолар, ривоятлар ниқобига яширинган зулмдан, жафолардан биз шўринг қурғурлар кимга дод деймиз? Кимга?! Ҳамза, Бой ила хизматчи
Шўрини қуритмоқ
-
Бир сартарош йигит ўзини, муаллимман, фалон мактабда дарс бераман, деб гулдек Кариманинг шўрини қуритгани ҳақиқат-ку! Мирмуҳсин, Умид
ШЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHO‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар