шўнғи
билан улашинг
1. Сув ёки бошқа бир суюқлик ичига кириб ботиб кетмоқ; чўммоқ.
-
Бир шўнғиб чиқмоқ. Шошган ўрдак ҳам боши билан, ҳам кети билан шўнғийди. Мақол
-
Сувонжон тол тагидаги камарга шўнғиб кетарди-да, анчадан кейин қўлида балиқ билан чиқиб келарди. С. Анорбоев, Оқ-сой
-
Ундаги [ҳовуздаги]
-
зоғора балиқ, чўртан балиқ, лаққа балиқлар гоҳ сув юзига чиқиб, ташланган нонларни ер, гоҳ билтанглаб ўйнаб, шўнғиб кетарди. Ж. Шарипов, Хоразм
2. кўчма Бирор нарса орасига кириб, беркиниб, кўздан ғойиб бўлмоқ, кўринмай кетмоқ, кириб кетмоқ; яширинмоқ.
-
Қоронғиликка шўнғимоқ.
-
Бўрон ва тўс-тўполонда заха еган ой орқадан етиб келган туядек каттакон булут тагига шўнғиди. О. Ёқубов, Ларза
-
Аҳмад Ҳусайн бозорга шўнғиб кетди. Ойбек, Нур қидириб
3. Катта тезлик билан пастга қараб отилмоқ, ниҳоятда тезлик билан ерга томон учмоқ.
-
Бургут бирдан пастга қараб шўнғиди.
-
Самолётлар қора бўрондай тепада гир айланиб, ажалкор қоида ва тартиб билан шўнғийдилар. Ойбек, Қуёш қораймас
4. кўчма Ўй, хаёл, қайғу каби ҳиссиётларга қаттиқ берилмоқ, чўммоқ.
-
Шу чоғгача мўлтайиб, хаёл ичига шўнғиб ўтирган Кумушбиби бир сесканди-да, қўшиқчи қизларга қаради. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ўзимча неча хил нарсаларни бичиб-тўқийман, аллақандай ваҳималарга шўнғийман. Ойдин, Садағанг бўлай, командир
5. кўчма Иш-ҳаракатга, машғулотга кат-тик киришиб кетмоқ, берилмоқ.
-
Ҳакимжон ҳеч кимнинг сўзи, таклифини кутиб турмасдан, аввалгидек ишга шўнғиди-кетди. С. Зуннунова, Олов
-
Ўртага чамадон қўйиб, ўйинга шўнғиб кетдилар. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ШЎНҒИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHO‘NG‘I сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шўнғи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар