шўрала
билан улашинг
1. Пўст ташламоқ, қуруқшамоқ (баданда, юз-кўзда ҳосил бўладиган енгил тери касаллиги ҳақида.)
-
Кичкинтойингизнинг юзи шўралаб ёки қуруқлашиб кетмасин десангиз, унинг юзини совун билан кўп ювманг. Газетадан
2. айнан Шўрламоқ 1.
-
Боланинг аъзойи бадани шўралаб кетибди.
-
Пастдаги икки хонанинг ғиштлари захкашликдан шўралаб, оқариб кетган. Мирмуҳсин, Умид
-
[Рўзимат отанинг] Бор бисотидаги битта чопонининг ҳам бари йиртиқ, дўпписининг жияги шўралаб кетган эди. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
3. сўзлашув тили Шўра ўсимлиги билан қопланмоқ, шўразорга айланмоқ (ер ҳақида).
-
Қаровсиз қолган дала шўралаб кетади.
Гуллаш олдидан шўра, ғунча ҳосил қилмоқ, шўра чиқармоқ (ток ҳақида).
-
Токлар зангидан баргигача шовул-шовул шўралапти, ўриклар-чи, шохи ғўралапти Боғ меваси олган билан одош бўлмапти. Ё. Шукуров, Уч савол
-
Токим шўралади, занги сув очиб, Барглар қўлтиғида ингичка новда. С. Акбарий
ШЎРАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHO‘RALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шўрала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар