шўро
билан улашинг
1. 1 Совет ҳокимиятининг (советларнинг) 20-аср 20-40-йилларигача ўзбек ва бошқалар тур-кий тилларда ишлатилган номи (1990 йиллар охирида ўзбек тилида яна қўллана бошлади).
-
Керенский ҳукумати ағдарилиб, шўролар ҳукумати тузилди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Шўролар ҳокимияти бойнинг мол-мулкларини мусодара қилди. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
2. Ўша даврларда сайлаб ёки тайинлаб қўйиладиган бошқарув-раҳбарлик, давлат ёки жамоат органи ва у жойлашган жой.
-
Давлат план комиссияси ташкил қилиниб, унга нозирлар шўроси раиси муовини Турсунхўжаевни бошлиқ қилиб тайинлашди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Қишлоқ шўроси Учқулоқ қишлоғига жойлашган. А. Қодирий, Обид кетмон
ШЎРО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHO‘RO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шўро сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар