шўрва
билан улашинг
Гўшт, пиёз, картошка ва бошқалар сабзавотлар солиб пишириладиган суюқ овқат.
-
Қайнатма шўрва. Қовурма шўрва. Товуқ шўрва. Шўрва пиширмоқ. Шўрва ичмоқ. Эти — этга, шўрваси — бетга. Мақол
-
Дастурхон устидаги косалардан иссиқ ва ёғли шўрваларнинг ҳовури чиқиб турарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
— Ҳозир сизларга қулинг ўргилсин қайнатма товуқ шўрва қилиб бераман, — деди Аҳмад. Ф. Мусажонов, Меҳмонда
-
Бизникилар: Карам шўрва ичмаймиз, тўнғиз гўшти солади, дейишган эди, гўшт-ёғни ҳам ўз қўлимизга берадиган бўлишди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
шўрва сўзи қатнашган жумлалар:
Арзоннинг шўрваси татимас
Пул бўлса, чангалда шўрва
Шўрига шўрва тўкилмоқ
ШЎРВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHO‘RVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шўрва сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар