Izoh.uz сайтида шўх сўзининг изоҳи ва маънолари

шўх

сф

1. Вақтини ўйин билан ўтказадиган, ўйинқароқ; тўполончи.

  1. Эртадан кечгача яйлов далада тинмай ўйнаб чарчаган шўх болаларни бир лаҳзада ва бирдан уйқу олди. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Шўх болалар кўп, ғилдирагига бирон нарса суқиб ёки ойнасини олиб кетса, йўлда сарсон бўлиб қолмайлик. С. Нуров, Нарвой

2. Ўйин-кулгини, ҳазил-ҳузулни яхши кўрадиган; хушчақчақ, қувноқ.

  1. Шўхқиз.

  2. — О, бизнинг йигитлар жуда шўх бўлади, — деди Муҳаррам ўтираётиб, — битта намунаси мана, қошингизда турибди. Шуҳрат, Шинелли йиллар

  3. Темиржон қишлоқ қизларининг ниҳоятда шўх, ҳазил-мутойиба гапларга чечан бўлишларини кўп эшитган эди. Ж. Абдуллахонов, Орият

3. Ўз қилиқлари, ишваси, ноз-карашмаси билан кишини ўзига мафтун қиладиган; ўйноқи.

  1. Шўх кўзлар.

  2. Неча кундан бери кўрсатмайин васлин соғинтирди, Тараҳҳум айласун, ул шўхи жонон бир келиб кетсун. Ҳамза

4. кўчма Ўйноқлаб тез ҳаракат қиладиган; ўйноқи.

  1. Машина икки томони залворли тоғлар билан ўралган, илон изи бўлиб, шўх оқаётган сой бўйида тўхтади. Н. Фозилов, Дийдор

  2. Мулла Фазлиддин уни шўх от устида чавандоз йигитлардай ўтирганидан ҳам таниди-ю, вужуди бирдан қизиб кетгандай бўлди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар

5. кўчма Кишига шодлик бағишлайдиган, ҳазил-мутойиба аралаш, жўшқин; ўйноқи, шўхчан (қўшиқ, ўйин, мусиқа каби-лар ҳақида).

  1. Шўх куй. Шўх ўйин.

  2. Бир-биридан шўх, бир-биридан ўйноқи оҳангларга ёш-яланглар рақсга тушишяпти. Газетадан

  3. Фақат ўқтин-ўқтин уруш совуқ нафасини пуркаган кунларда шўх кулгилар фарёд билан алмашиб, даштни зир титратади. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса


ШЎХ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

SHO‘X сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1155
Сўзнинг тескари ёзилиши
хўш
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
244

шўх сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
шўх сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, шўх сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+