Izoh.uz сайтида чанг сўзининг изоҳи ва маънолари

чанг

от

1. Майда зарра, кукун ҳолидаги тупроқ ёки бошқа моддалар; гард, тўзон.

  1. Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам, донғи чиқмас. Мақол

  2. Подадан олдин чанг чиқарма. Мақол

  3. Шоён меҳнатингнинг нишонаси бу — Қора қошларингга қўнган чанг, ғубор. А. Орипов

  4. Тўхта хола юз-кўзига кўча чанги ёпишаётганини ҳам пайқамас эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат

2. сфт. Чанг қўнган; ғуборли.

  1. [Заргаров] Хона ўртасида сал букчайганича туриб, чанг этиги билан оғир одимлаб чиқиб кетган қурувчининг бесўнақай гавдасини ҳорғин кузатиб қолди. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат

  2. Арава чанг қишлоқ йўлидан чиқиб, катта тош йўлга тушиб олди. И. Раҳим, Чин муҳаббат

3. бот. Ўсимликларнинг эркак жинсий ҳужайралари.

  1. Ашир Ҳаққулов заргарларга хос диққат билан бир гулнинг чангини мўйчинак билан олиб, иккинчи бир гулни чанглаётган экан. С. Нуров, Нарвой

чанг сўзи қатнашган жумлалар:

Чанг босмоқ

Қалин чанг билан қопланмоқ (узоқ вақт ишлатилмай ётган нарса ҳақида).
  1. Телвизор, приёмникни чанг босиб ётарди. Т. Ашуров, Оқ от

Чанг кўтармоқ (ёки чиқармоқ)

Бекорга ғалва ёки шов-шув кўтармоқ.

Чанг қўндирмаслик (ёки юқтирмаслик)

1. Гард, доғ тегизмаслик, озода тутиш.
  1. У кийимига чанг қўндирмайди;

2. Кўчма ўзига, номига доғ туширмаслик, гап тегизмаслик.
  1. Ҳакимбойвачча илондай тўлғанди у ўзининг ва оила аъзоларининг устига чанг қўндиришни истамас, оиласи билан ҳеч қандай оилани тенглаштирмас эди. Ойбек, Танланган асарлар

Чангини чиқармоқ

1. Тез тамом қилмоқ; пок-покиза туширмоқ, еб юбормоқ, еб ташламоқ.
  1. Боқижон бутун гавдаси билан лаганга ташланди. Ота ва ўғил, гўё баҳслашгандай, паловнинг чангини чиқаришди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар

2. Тўзитиб юбормоқ, дабдала қилиб ташламоқ.

Ҳасратидан чанг чиқади

Ҳасрати кўп, ҳасрати сира тугамайди.
  1. Махсум Қўчқорнинг мусулмони комил бандаларга кўп озор бераётганини гапириб, ҳасратидан чанг чиқди. С. Анорбоев, Оқсой

1. Қутисимон трапеция ёки ёй шаклидаги, сим торлар тортилган, тирнама ёки қўш чўп билан уриб чалинадиган жаранг-дор чолғу асбоби

  1. Чанг — ўзбек халқ чолғу асбоблари орасида энг кўп торлиси ҳисобланади. Газетадан

2. Лабга қўйиб, пўлат тилини бармоқ билан туртиб, нафас билан чалинадиган кичик чолғу асбоби; чанговуз.

3. с. т. айн. Зил ИИИ.

Панжа; чангал.

  1. Қочиб қутулган-ман (қутулган билан) қайда борасан, Ахири чангимда сен ҳам ўласан. Маликайи айёр

чанг сўзи қатнашган жумлалар:

Чанг солмоқ

1. Чангал билан ушламоқ, тутмоқ; чангал солиб ҳужум қилмоқ.
  1. — Башаранг қурсин! — Саида бирдан юзимга чанг солди. Ёшлик

2. кўчма Тажовуз қилмоқ, қасд қилмоқ.
  1. Билмайман, қайси кун, қайси дамдадир Менинг қисматимга чанг солди сайёд. А. Орипов


ЧАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

CHANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1252
Сўзнинг тескари ёзилиши
гнач
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
339

чанг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

чанг сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, чанг сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+