шўхчан
билан улашинг
1. айнан Шўх.
-
Балки ғамгин бир зотдир у, балки шўхчан бир аёл. А. Орипов
-
Муниранинг хатти-ҳаракатларида, шўхчан боқишларида назокат, жозиба бор эди. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Дарё шу ерга келганда анча торайиб, шўхчан оқади. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Шўхчан ва босиқ тароналар ижодкорларидан бири — талантли ёш бастакор-созанда Салоҳиддин. Тўхтасиновдир. Газетадан
2. кўчма Ранги кўзга ташланиб турадиган, очиқ рангли, рангдор (газмол ҳақида).
-
Шўхчан гулли юмшоқ пойандоз-гилам тўшалган зинапоядан тушаётганларида, Таманно Тўлани енгидан ушлаб: — Ҳов ана, тоғамлар туриб илар, — деди. М. Исмоилий, Бизнинг роман
ШЎХЧАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHO‘XCHAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шўхчан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар