шўрлик
билан улашинг
Шўр ҳолат, шўр эканлик. Овқатнинг шўрлиги.
-
Яқинда Чортоқда ковланган қудуқдаги сувнинг шўрлик даража-си Қора денгиз сувига жуда ўхшаш. Ф. Сирожиддинов, Чортоқ ҳавоси
1. 1 Толеи паст, бахти қора; бечора.
-
Отам шўрлик бу мусибатга бардош беролмади, фарзанд доғи чинор қоматини букди, сўнг қулатди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Бойвачча ака, отамга шафқат қилинг, у шўрлик жўжабирдек жон, хонадонимизнинг ризқ-рўзи ўтиб турган бир парча еримизга кўз тикманг. К. Яшин, Ҳамза
2. Ачиниш билдиради; бечора.
-
Байт туфайли юз берган кўнгилсизликдан шоир шўрлик хабарсиз эди, албатта. Н. Аминов, Суварак
-
Опам шўрлик ўша жойда бекиниб ётиб, тонг оттирган экан. С. Нуров, Нарвой
3. айнан Шўриш.
-
Бир кафт тупроқ билан барча фалокат, Барча шўрликлардан чиқмоқ бўладир. Ҳ. Олимжон
ШЎРЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHO‘RLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шўрлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар