1. Устини ёки ҳамма ёғини қамрамоқ, буркамоқ, босмоқ.
Кўк юзини булут қоплади. Хонани тутун қоплади. Бутун борлиқни қоронғилик қоплади.
2. Сатҳини, юзасини, бетини эгалламоқ; банд қилмоқ.
Сув бетини муз қоплади. Қирларни ям-яшил майсалар қоплади. Далаларни қор қоплади.
Устини қовжироқ ўтлар, сарғиш қамишлар қоплаган кўҳна қабрлар аро кезди. С. Сиёев, Аваз
3. кўчма Қамраб, эгаллаб олмоқ (мавҳум нарсалар ҳақида).
Унинг бошини турли фикрлар, режалар қоплади. Ойбек, Навоий
Муроднинг қалбини хижолат аралаш севинч қоплади. Т. Ашуров, Оқ от
Эъзозхоннинг кўнглини аллақандай шубҳалар, совуқ ваҳималар қоплаб, ўзини беҳол сезди. Ҳ. Ғулом, Машъал
Қиз бутун вужудини тўсатдан қоплаган оғриқ билан онасини хотирлайди. Ойбек, Танланган асарлар
4. Бирор нарса сиртини, бетини, устини бошқа нарса билан ўрамоқ, сиртига, бетига, устига бошқа нарса сирмоқ, ёпиштирмоқ, тўшамоқ, ётқизмоқ.
Деворга мармар плиталар қопладик. Диванга духоба қопламоқ. Йўлни асфальт билан қопламоқ.
5. Тўсмоқ, беркитмоқ; эгалламоқ.
Қўли билан оғзи-бурнини қопламоқ.
Сафаров супадаги кигизни тортиб, аланганинг устини қоплади-да, югуриб, ташқарига чиқди. А. Қаҳҳор, Кўр кўзнинг очилиши
Эшик очилиб, барзангидай йигит чиқди, гавдаси билан эшикни қоплади. Ойбек, Танланган асарлар
Мўйсафид домла бутун деворни қоплаган катта доскага темаларни ёзишга киришди. О. Ёқубов, Муқаддас
6. Талаб, эҳтиёжга етарли бўлмоқ.
Уларнинг топган пуллари рўзғор эҳтиёжини зўрға қопларди. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
Яшиннинг даромади эҳтиёжимизни қопламасди. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
7. кўчма Йўқотилган ёки етишмайдиган нарса ўрнига ўрин бўлмоқ, ўрнини тўлдирмоқ, босмоқ.
Зарарни қопламоқ. Қарзни қопламоқ.
Деҳқоннинг минг машаққат билан экиб олган ҳосили харажатни қоплай олмасди. Н. Сафаров, Оловли излар
Шунинг учун бутун чиқимини қоплайдиган давлат тўпламаса бўлмайди. П. Турсун, Ўқитувчи
Кўрпа қопламоқ
Тўй учун янги кўрпалар қопламоқчи бўладилар, партўшаклар олмоқчи бўладилар. А. Қодирий, Утган кунлар
Унсин хола қизининг уч янги кўрпасини қоп-лаб, қавиқдан чиқарди. А. Ҳайитметов, Унсин хола
Юзига (ёки бетига) чарм қопламоқ
Қопга солмоқ, қопга жойламоқ.
Буғдой қопламоқ.
Бу кишилар сабзи ковлаб, қопламоқда эдилар. Ғ. Ғулом, Шум бола
ҚОПЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOPLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.