қарз
билан улашинг
1. Маълум муддат ўтгандан кейин қайтариш шарти билан берилган ёки олинган нарса (пул, буюм, ғалла ва шу кабилар).
-
Қарз(га) олмоқ. Қарз кўтармоқ. Қарз(га) бермоқ. Қарзни тўламоқ.
-
Қарздан қутулмоқ. Мен сиздан юз сўм қарзман.
-
Афандининг бир баққолдан эллик уч танга қарзи бор эди. Латифалар
2. Ишлатганлик, фойдаланганлик учун тўланадиган нарса (асосан пул).
-
Тўлов қарзлари. Солиқ қарзлари.
3. кўчма Кимсанинг зиммасидаги вазифа, мажбурият, бурч.
-
Ёшнинг ҳурмати — қарз, Қарининг ҳурмати — фарз. Мақол.
-
Ўғил онасидан қарзин узгандай, Тоғ ҳам оқлаётир она сутини. Гулдаста
-
Адабиёт ва санъат арбобларининг талабчан китобхонлар ва томошабинлар олдида ҳали қарзи кўп. Газетадан
4. кўчма Адо этилиши, бажарилиши шарт бўлган иш, вазифа.
-
ректорат ҳам унинг иккита имтиҳондан қарзи борлигини ҳисобга олиб, бу қарорни тасдиқлаганди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Сен ҳумпарни қанча сўксам, яна бўйнимда қарз қолади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
қарз сўзи қатнашган жумлалар:
Қарзга ботмоқ
-
Кечагина кимсан — Шомурод бойваччанинг ўғлиман, деб керилиб юрган Нормурод қулоғигача қарзга ботиб, кафангадо бир йигитга айланди-қолди. О. Ёқубов, Диёнат
Қарзи қиёмат, қиёмат қарзи ёки қиёмати қарз
Қарзи ҳасана
Ҳам фарз, ҳам қарз
-
Ҳазили йўқ. Уйланиш сизга ҳам фарз, ҳам қарз. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ҚАРЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қарз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар