қарта
билан улашинг
Отнинг ёғли йўғон ичаги ва ундан махсус тайёрланган, кўпинча яхна қилиб ейиладиган таом.
-
Шойи кийдим, кимхоб кийдим, устимда йўқ, Қази билан қарта едим, қорнимда йўқ. Мақол
-
Қази, қарта, сиркаланган ва тузланган сабзавотлар эса қиш ойларида тановул қилинади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
1. Сурати ёки холлари билан бир-биридан фарқ қиладиган бир тўп махсус ўйин варақчалари ва унинг ҳар бир варақчаси.
-
36 варақли қарта. Қарта ўйини. Қартани бўлмоқ.
-
Қарта чилиб ўтирган одамни кўрсатиб: — Машҳур Йўлдош карвон шу одам бўладилар, — деди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Экскаваторчилар стол атрофини ўраб, папирос тутуни ичида қарта ўйнашаётган экан. А. Мухтор, Туғилиш
2. с.т. қ.х. Яхлит бир бўлак ер ёки экин майдони.
-
Мажлиснинг охири шу хилдаги ғўзалар кўпроқ бўлган Қамбарали ака бригадасининг учинчи қартасига кўчирилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ҳали сиз кузни гапирасиз, ҳозиргисини айтинг, уватини ўт босмаган қартамиз жуда оз. Н. Сафаров, Жасоратнинг давоми
ҚАРТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қарта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар