қарсак
билан улашинг
айнан Чапак.
-
Қарсак чалмоқ. Қарсак урмоқ. Давомли гулдурос қарсаклар.
-
Оломоннинг қарсаги остида Нарзи тоға дастурхон кўтариб, вагонга чиқиб борди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Зални гурр қарсак босди, ҳамма ўрнидан турди. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
қарсак сўзи қатнашган жумлалар:
Қарсак икки қўлдан чиқади
-
Халқ қараб турмаса, мен ҳам қараб турмайман. Қарсак, албатта, икки сўлдан чиқади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Қарсак чалмоқ (ёки урмоқ)
-
Ҳамон Ота писмиқ қўшиқ айтиб ўйнар, болалар қарсак чалиб кулишарди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Йиғилганлар бир неча дақиқа, саҳнадаги нарсаларга маҳлиё бўлиб солгандай, жимгина ўтирдилар, ногаҳон қарсак уриб юбордилар. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Бу қарорни маъқуллаб мажлис, Тикка туриб қарсак чалади. Э. Раҳим.
ҚАРСАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARSAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қарсак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар