қарор
билан улашинг
1. Бирор иш, масала ва шу кабилар юзасидан қабул қилинган хулоса; амалга ошириш лозим топилган қатъий фикр; аҳд, тўхтам.
-
Аёлнинг истаги зўр, қарори қатъий эди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
-
[Ҳасанали:] Мен сизни қутидорнинг қизига уйлантиришга қарор қилиб, қароримни бугун кечаси Зиё шоҳичи билан амалга оширдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Расмий орган, ташкилот, мажлис, мансабдор шахс ва шу кабиларнинг бирор иш, масала юзасидан бамаслаҳат қабул қилган тўхтами, ҳукми.
-
Транспорт бўйича қабул қилинган барча қарорлар ҳаракатдаги составлардан тўла ва яхши фойдаланишга қаратилган. Газетадан
-
пахтага бормаган бир болани институтдан ҳайдашга қарор чиқаришган Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Қарорнинг лойиҳаси ҳам бор. Ж. Шарипов, Хоразм
3. Осойишта, безовта бўлмаган ҳол, осойишталик; ором.
-
Ёш юрак аста-секин қарорини йўқота борди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ҳар дам куярман, ёдимга тушсанг, Бир кўрмагунча йўқдир қарорим. Муқимий.
4. китобий Тураржой, тўхтайдиган жой.
-
Ҳали мунда не манзилда қароринг? Мусофир меҳмоним, қайдан бўласан? Равшан
қарор сўзи қатнашган жумлалар:
Қарор бермоқ
-
Кўп ўйлаш натижасида Пошша ҳам ўз қарорини бериб, дарҳол ишга киришган эди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Мен ўз жоним учун сенинг ҳаётингни қурбон қилмасликка қарор бердим. К. Яшин, Ҳамза
Қарор қилмоқ
-
Нури фурсатни қочирмаслик учун ҳийлани ишлатишга қарор қилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шароф Рашидов Мирзачўлда бўлганида, қашқадарёлик чўлқуварларни зиёрат қилиб ўтишга қарор қилди. Газетадан
Қарорга келмоқ
-
У Аваздан ҳар не кутган, аммо бунчалик қарорга келар, деб ўйламаган эди. С. Сиёев, Ёруғлик
Қарор топмоқ
-
Сиз каби нодир шахсни амирлик рутбаси олийси билан сарафроз қилмагунча, кўнглимиз қарор топмас. Ойбек, Навоий
-
Турмушлари яхши бўлган жойларда эса қарор топиб қолаверганлар. Ё. Хайитов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
-
Ҳар ким ўз даражасига кўра кар вақт ўтирадиган ўрнида қарор топди. Ойбек, Навоий
-
Санъатда миллий шакл тарихан қарор топди Газетадан
-
Кўп ўтмай даштда кам янгича тартиблар қарор топа бошлади. Газетадан
Қарори йўқ
-
Қарорим йўқ борай десам ;
ҚАРОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAROR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қарор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар