қармоқ
билан улашинг
1. Балиқ овлаш учун ипга боғлаб, сувга ташланадиган ўткир учли махсус илгак; учига шундай илгакли ип боғланган узун таёқ шаклидаги балиқ овлаш асбоби.
-
Ерни қазимасанг, олтин чиқмас, Қармоқ солмасанг, балиқ чиқмас. Мақол
-
Қодир балиқни қармоқдан чиқариб, майса устига ташлади. Э. Усмонов, Ёлқин
2. кўчма Бирор киши ёки нарсани қўлга олиш, илинтириш учун ишлатиладиган восита, тадбир, макр ва шу кабилар; тузоқ, дом.
-
Бировнинг қармоғига илинмоқ (тушмоқ).
-
Паиғамов Нусратбекнинг боши айланиб, тили каловланаётганини сезди, қармоқ ташлаб кўрди. С. Нуров, Нарвон
-
Тўсатдан оилада совуқлик пайдо бўлиб қолди. Бунда ё хотинга бирор бошқа эркак қармоқ қўйди, ё эрга бошқа хотин қўл узатди. Газетадан
ҚАРМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қармоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар