тозала
билан улашинг
1. Кир, чанг, ифлослик ва шу кабилардан холи қилмоқ, тоза қилмоқ.
-
Тиш тозаламоқ. Идишларни тозаламоқ. Уйни тозалаб супурмоқ.
-
Йўлчи уларга беда ташлади. Кейин курак ва супурги олиб, отхонани тозалай бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Аралашмалардан, кераксиз, ортиқча нарса ёки қисмлардан холи қилмоқ.
-
Спиртни тозаламоқ. Ёнғоқ тозаламоқ. Гуруч тозаламоқ. Далани ғўзапоялардан тозаламоқ.
-
Анвар гулларни суғориш, ўтларни юлиб тозалаш вазифаларини ўзи бажарди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Йўлчи йўғон қамиш топиб, ичини тозалаб, бир қаричдан мўлроқ қирқиб олди-да, унга нўхат сиғадиган бир неча тешиклар ясади: — Мана бу най, — деди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Номақбул киши, нарса ва шу кабилардан холи қилмоқ, уларни йўқ қилмоқ.
-
Ёшлар онгини зарарли таъсирлардан тозаламоқ. Экин майдонини бегона ўтлардан тозаламоқ.
-
У [Тўқсонов] биринчи галда ўз қарамоғидаги идораларни тозалаб, одамларни янгилашга киришади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Полк ўлкани қадам-бақадам фашистлардан тозалаб, Днепрга яқинлашяпти. А. Муҳиддин, Ҳ. Тожибоев, Оташ қалбли қиз
ТОЗАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOZALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тозала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар