тоза
билан улашинг
1. Кир, чанг, ифлослик ва шу кабилардан холи (холи қилинган), озода, покиза.
-
Тоза идиш. Тоза кийим. Тоза уй. Тоза кийинмоқ.
-
Аъзойи баданимни Хўп яхшилаб юваман.
-
Тирноғимни, тишимни Доим тоза тутаман. Уйғун
-
Қўлларини тоза сочиқларга артишди. К. Яшин, Ҳамза
2. Чанг-ғубордан холи; беғубор, соф, мусаффо.
-
Тоза осмонда юлдузлар чарақлайди. С. Нуров, Нарвон
-
Тоза ҳаводан тўйиб нафас олди. С. Сиёев, Аваз
-
Ҳар тараф соф, тоза майса-кўкат Ғайратий
3. Аралашмалардан холи; соф, асил.
-
Тоза олтин.
-
Мана бу дурми? Жуда тоза экан, Нури опамда ҳам бор-а? Ойбек, Танланган асарлар
-
Гулнор келгач, у Йўлчи билан қизга шивирлади: — Мана бу жуда тоза чой. Ойбек, Танланган асарлар
4. Хирилдоқ ва шу кабилар камчиликлардан холи, жаранглаб чиқадиган товуш, овоз ҳақида.
-
Ошна ашулаларнинг дилрабо куйи, ҳофизнинг тоза ва ширали овози Элмуроднинг юрагига баҳор нашъаларидек қуйилди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
5. кўчма Доғ тушмаган, булғанмаган; соф, пок.
-
Тоза виждон. Тоза ном. Тоза қалбда доғ бўлмас. Мақол
-
Мурзин янада қизишиб, бўртиб, давом этди: — Мен уни яхши биламан. У яхши қиз, кўнгли тоза. Шуҳрат, Шинелли йиллар
6. равиш Жуда ҳам, роса.
-
Тоза чарчадик. Сизни тоза кутдик.
-
Йигит-қизлар холанинг гапларига тоза кулишди. Н. Сафаров, Олияхон Султонова
-
Бечора! Қаллиғини кўраман, деб тоза балога қолган экан! П. Турсун, Ўқитувчи
7. шева Янги.
-
Тоза мактаб очсанг, кофир дейди, газета ўқисанг, даҳрий дейди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Тўрани олажак тоза хотинидан совитиб берасиз. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Матпано: — Тағин келаман, оға, тоза гап бўлса, етказаман, ўксимай юринг, — деб пешинлатиб жўнади. С. Сиёев, Ёруғлик
тоза сўзи қатнашган жумлалар:
Палаги тоза
-
[Пўлат:] Греховнинг палаги тоза эмас. Н. Сафаров, Шарқ тонги
ТОЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TOZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тоза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар