қароргоҳ
билан улашинг
1. Вақтинча истиқомат қилиш ёки қўниш жойи.
-
Чўпонлар қароргоҳи.
-
Шаҳрисабз узоқ ўтмишда савдо карвонларининг севимли қароргоҳи бўлганлиги тарихдан маълум. Газетадан
2. Умуман, яшаш жойи; маскан.
-
Шанба кунларининг бирида эшон қароргоҳи одатдагидек гавжум бўлди. Ё. Шукуров, Қасос
-
Зумрад ўзи ўсган маскани билан видолаша-ётган кимсадек, хароб қароргоҳ олдида бир нафас бош эгиб турди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
3. Давлат бошлиғи, ҳукумат ёки бирор давлат арбобининг доимий ёки вақтинча турадиган жойи, саройи.
-
Жунаидхондан чопар келиши амримаҳол, унинг кам тайин қароргоҳи йўқ. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Хон урушни тезроқ бошлашнинг чорасини излаб, Бобур қароргоҳида мунажжимлик қилиб юрган яширин кишисига хабар юборди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
ҚАРОРГОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARORGOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қароргоҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар