қарс
билан улашинг
1. тақл. с. Нарсаларнинг бир-бирига қаттиқ урилишидан, синишидан ва шу кабилардан ҳосил бўладиган товушни билдиради.
-
У тишида қарс этиб ёнғоқ чақди. Шиша қарс этиб ёрилиб кетди. Қарс этган милтиқ овози эшитилди.
-
Мадаминхўжа дастурхон солди, нон ушатди, кейин каттакон бир гурскетдини келтириб, пичоқ тортган эди, совун қарс этиб ёрилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
От олдинга интилди, тириша-тириша аравани кўприкка олиб чиқди. Лекин шу онда нимадир қарс этди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Раис ўрнидан туриб, шофёрни чақирди, кўк Волгага ўтириб эшигини қарс бекитди-да, кетдик, деди шофёрга. Э. Раҳим, Ҳаёт амри билан
2. Қарсак, чапак.
-
Қарс урмоқ.
-
Полвоннинг рапидадек кенг кафтларидан чиққан қарс— чапак кўп кишиларнинг диққатини жалб этди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Кишилар қарс уриб турадилар ва мени масхаралагандек қийқириб, оғиз-бурунларини қийшайтирадилар, лекин мен уларга парво қилмай, ўйинни давом эттираман. А. Қодирий, Жинлар базми
қарс сўзи қатнашган жумлалар:
Қарс икки қўлдан чиқади
-
Баробар учинг, фақат баробар учсангизгина, муҳаббат сизга қанот.
-
Қанот жуфт бўлади, қарс икки сўлдан чиқади. А. Мухтор, Қарс икки қўлдан чиқади
ҚАРС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қарс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҚАРС сўзига берилган маънолар
қарс сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар