юмала
билан улашинг
1. Айланиб, ғилдираб кетмоқ; думаламоқ.
-
Ғўла юмалаб кетди.
-
Бир чойшаб анор ҳар томонга юмалаб кетди, бир нечаси обрезга тушди. А. Қаҳҳор, Анор
-
Юсуфжон ҳазил қилиб, боланинг қўлидаги барабанини тушириб юборган эди, бола ҳам баландликдан барабан билан кетма-кет юмалаб кетди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
йиқилганда то адирнинг этагигача юмалаб кетишига кўзи етар эди. А. Қаҳҳор, Мастон
2. сўзлашув тили Йиқилмоқ, қуламоқ.
-
Бир ўқ билан душман отдан юмалади.
-
Жангчиларимиз узоқда дам юмалаб, дам туриб қочаётган фашистларни ўқ билан қулатиб югуришди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ниҳоят, икковимиз бараварига пастга юмалаб тушдик. М. Қориев, Ойдин кечалар
3. сўзлашув тили Ерга қулаган, чўзилган, ағнаган ҳолда бўлмоқ.
-
Жангчиларнинг кўпи овқатланишни ҳам унутиб, қалин пичан устига юмалаб, ухлаб қолишди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ғуломжон ўз ерига қайтди. Гувоҳлар бири қорнини қучоқлаб, иккинчиси ер-да беҳуш юмалаб ётарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. Тўкилмоқ, оқмоқ (кўз ёши ҳақида).
-
Аёлнинг тош қотган кўзларини қайғу тешди. Юзларидан томчилар юмалади. Ойбек, Қуёш қораймас
5. поэт. Оғмоқ, ботишга яқинлашмоқ (қуёш ҳақида).
-
Қуёш юмалаб кетди футбол тўпидай, Лолаларга кўмилди уфқ қопқаси. Ғ. Ғулом
юмала сўзи қатнашган жумлалар:
Бир юмалаб
-
Кампир бир юмалаб илонга айланди. Эртаклар
-
бир юмалаб я на ўша дўсти Отажоновнинг сояси-да ҳозирги ишлаб турган мактабига директор бўлиб тайинланди. Муштум
ЮМАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUMALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юмала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар