юм
билан улашинг
Кўзни, оғизни ва шу кабиларни қисиб, сиқиб беркитмоқ.
-
Ашула бошланганда, домлалар кўзларини юмиб, чайқала бошладилар. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Исмат соқов оғзини юмганича хувв деб кулди. С. Сиёев, Ёруғлик
юм сўзи қатнашган жумлалар:
Кўз очиб юмгунча
-
Исфандиёр хон бўлибди! деган сўзлар кўз очиб юмгунча шаҳарга тарқалди. Ж. Шарипов, Хоразм
Кўз юммаслик
-
— Даҳшат! — деди меҳмон, — туни билан кўзимни юммай чиқдим. Муштум
Кўз юммоқ
-
Янги ер очиш тўғрисида муттасил кекирдак чўзадиган ўртоқлар ҳақиқатдан кўз юммоқдалар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Кошки эди сўнг қўлингда, Эркаланиб берсам жон. Сўнгги нигоҳ сенда қолса, Мен кўз юмсам беармон. Зулфия
Оғзингни юм
-
Оғзингни юм, бўлмаса, кекирдагингни узиб оламан. М. Қориев, Ойдин кечалар
ЮМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар