зўрла
билан улашинг
1. Зўрлик билан бирор ишга ундамоқ, мажбур қилмоқ; хоҳишдан ташқари иш қилдирмоқ.
-
Беморга зўрлаб дори ичирмоқ.
-
Уста Олим ошга сабзи босиш билан овора эди: — Мен сизни зўрламайман, лекин йўл устида қорнингиз очиб қолса, ўзингиздан ўпкаланг. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Матпано] Ўзини ҳар қанча зўрлагани билан бугун бир четда туриб, ёлғиз ўзи ғазал айтолмади. С. Сиёев, Аваз
-
Раҳима опа уни [қудасини] зўрлаб қўлтиғидан олиб, ичкари хонага етаклади. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
2. Бировнинг номусига тегмоқ; тажовуз қилмоқ.
-
Ёш бир йигит онаси тенги аёлни зўрламоқчи бўляпти. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Қотиллик ва ўғирлик қилиш 9 процент, зўрлаш 5 процент кўпайган. Газетадан
ЗЎРЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZO‘RLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ЗЎРЛА сўзига берилган маънолар
зўрла сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
зўрла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар