ағана
билан улашинг
1. Ётган ҳолда у ёни, бу ёнига ағдарилмоқ, юмаламоқ.
-
От ағанаган жойда юнги қолади. Мақол
-
Ҳар кун шомдан тортиб азонгача ётган жойида у ёқ-бу ёққа ағанаб, ўй ўйлайди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Қўчқор устма-уст икки дўппи сув ичиб, ўзини ажриққа отди, худди ёш боладай ағанаб ўйнаркан, хушнуд қичқирди.. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
2. Қуламоқ, ағдарилмоқ.
-
Арава ағанади. Машина ағанади. Нодира турган жойидан диванга ағанаб тушди.
АҒАНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AG‘ANA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ағана сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар