азон
билан улашинг
1. дин. Намоз ўқишга чақириқ.
-
Масжиддан шом азони эшитилди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Шукур сўфи мезанага чиқиб, азон айтди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Тонг ёришиш, ғира-шира пайти; эрта тонг.
-
— Шу бўйи туни билан йиғлаб чиқибди, сўнг, сендай эрга теккунча, қора ерга тегиб қўя қолай деб, азонга яқин бир илож қилиб қочибди, — деди Давлатёр. П. Турсун, Ўқитувчи
азон сўзи қатнашган жумлалар:
Қулоғига азон айтмоқ
-
Катта бобоси унинг қулоғига азон айтиб, танглайини кўтарди. Мирмуҳсин, Меъмор
Сўфи азон айтмасдан
-
Сўфи азон айтмасдан нима қилиб юрибсан?
-
Кунлардан бир кун, сўфи азон айтмасдан, ўрнимдан туриб Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
АЗОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AZON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан АЗОН сўзига берилган маънолар
азон сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
азон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар