азоб
билан улашинг
1. Жисмоний ёки руҳий қийноқ.
-
Виждон азоби. Руҳий азоб. Илгари йўл азоби— гўр азоби дердилар.
-
[Ғуломжон] Юрагидаги бор дардларини, тортган азобларини бир-бир айтиб берди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Иш-меҳнат қийинчилиги, машаққати.
-
[Хадича] Ўғли не-не азоб билан ясаган столлар, ўриндиқларнинг ташқарига чиқариб уйилаётган синиқларини кўриб, дод солиб юборди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
азоб сўзи қатнашган жумлалар:
Азоб бермоқ
-
Йўтал ёмон азоб беряпти.
-
Зиндонбоннинг даромади қамалганларга азоб бериш воситаси билан улардан олинадиган 4-5 танга пулдир. С. Айний, Дохунда
Азоб чекмоқ (ёки тортмоқ)
-
Аёл тун бўйи азоб чекиб, тонготарга яқин кўзи ёриди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Очликдан нечоғлиқ азоб тортганини Навоий ҳам эшитган бўлса керак. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Гўр азоби
-
Гўр азобида етиштирган пахтасини заводга келтириб, сув-текин сотади М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ит азобида
-
Ит азобида тунни ўтказди. С. Сиёев
Нима азоб
-
— Нима азоб, дадаси, ўпкангиз қирилиб кетди-ю,— Ойшабону эрига ачиниб гапирди. Ҳ. Ғулом, Машъал
АЗОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AZOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
азоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар