ифлос
билан улашинг
1. Нопок нарсалар билан булғанган; булғанч.
-
Ифлос ҳовли. Ифлос ариқ.
-
Отхона ичидан ифлос курак ва супурги кўтариб Жўра чиқди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Кир босган; кир, исқирт.
-
[Ҳаммолларнинг] Белида, елкасида узуқ-юлуқ арқон, кийимлари жулдур, ифлос. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Ҳар қандай ёмон, қалб ишга юрадиган; нопок.
-
Ифлос одам.
-
Йўқол, дедим, йўқол, тулки! Колхозимизда сендек ифлосларга нон йўқ! Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
4. Шундай одамга нисбатли ҳақоратни билдиради; ярамас, разил, палид.
-
[Чўпон созига:] Туфу, ифлос! Ҳали сенми шунча хотин билан тағин бировларнинг ҳарамига кўз соладиган?! Ҳамза, Майсаранинг иши
5. Одобдан ташқари; ярамас, ёмон.
-
У уйнинг у ёғидан бу ёғига бетоқат юриб, ифлос гапларни оғзига тўлдириб сўкинди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ИФЛОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IFLOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ифлос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар