идора
билан улашинг
1. Белгили тартибда бошқариб, йўлга солиб бориш; бошқариш
-
Идора усули.
-
Отабек айтди: — Энди бизнинг Тошкент халқи қипчоқларнинг жабр-у зулми ва тадбир идораси остида ётиб, жуда тўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Маълум бир ижтимоий, давлат, хўжалик, савдо ва шу кабилар тармоқларни бошқариш учун штатли ходимлари ва маъмурияти бўлган ташкилот, муассаса, бошқарма ва улар ўрнашган бино.
-
Бошқарув идоралари. Мусулмонлар идораси. Идорада ишламоқ.
-
Станциянинг идораси, почта ва телеграф иккита кўк вагонга жойлашган А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Шербекнинг ёдига раиснинг бултур идорада ўтириб айтган бошқа сўзлари тушди. С. Анорбоев, Оқсой
идора сўзи қатнашган жумлалар:
Идора этмоқ (ёки қилмоқ)
-
Давлатни идора қилмоқ. У катта бир ташкилотни идора қилиб турибди;
-
Ҳар бир мажлиснинг жонлантирувчи, идора қилувчи бир-икки қаҳрамони бор бўлганидек, бу қизлар мажлиси ҳам шундай қаҳрамонлардан холи эмас эди А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ўзини идора қилмоқ. Ўз иродасини идора қилмоқ.
-
Албатта, уларнинг тилини дарров билиб олиб, идора қилиш учун ўқиган, саводли одамлар керак П. Турсун, Ўқитувчи
-
Иродамни идора қиларлик журъат тополмай қолдим. Н. Сафаров, Оловли излар
ИДОРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IDORA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
идора сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар