ифодала
билан улашинг
1. Ўзида акс эттирмоқ, мужассамлантирмоқ, англатмоқ, билдирмоқ.
-
Унинг мардона очиқ пешонаси, қуюқ эгилмас қошлари чуқур ўйни ифодалар эди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Олахўжа ўтирган жойида тебранди ва ғирромликни ифодалайдиган бир тарзда кулумсираб, қассобга қаради. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Сўз билан баён қилмоқ, англатмоқ, таъбирламоқ.
-
Элмурод мактабга етгач, ўз дардини икки оғиз сўз билан ифодалаб, кейин хайрлашмоқчи бўлди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Энг муҳими, фактларни қуруқ қайд қилмай, уларни бадиий таъсирли ифодалашдадир. Н. Сафаров, Жасоратнинг давоми
3. Математик формула орқали таъбирламоқ.
ИФОДАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IFODALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ифодала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар