ифода
билан улашинг
1. Билдирувчи, акс эттирувчи нутқ бирлиги: сўз, ибора, гап ва бошқалар
-
Ўқитувчи қисқа ифодада кўп фикр айта билиш маҳоратига эга бўлмоғи лозим. Р. Усмонов, Одобнома
-
Бу сўз борлиғимнинг, бутун қалбимнинг Ифодаси бўлиб қуйилар тилга. Зулфия
-
Ифода сиқиқлиги шеърда муҳим масалалардандир. Ёшлик
2. Акс эттирувчи ёки мужассамлантирувчи белги, ҳолат, рамз.
-
Қардош мамлакатлар адабиёти ва санъати декадалари — халқлар дўстлигининг ифодасидир.
-
— Ўзингиз биласиз, — деди Сидиқжон унга маъюс назар ташлаб; унинг бу қарашида чексиз миннатдорчилик ифодаси бор эди. А. Қаҳҳор, Қўшчи-нор чироқлари
-
Чеҳрасига қалқиб чиққан аламли ифодани яширишга уриниб, бурилиб қаради. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.
3. Бирор математик боғланишни билдирувчи формула.
-
Алгебраик ифода. Пифагор теоремасининг математик ифодаси. Ифодани ечмоқ.
ифода сўзи қатнашган жумлалар:
Ифода этмоқ (ёки қилмоқ)
-
Гўё у биргина сўз ва боқиш билан бу уйда ва бу одамлар орасида кечирмоққа мажбур бўлиши ҳаётининг бутун оғирлигини ифода қилмоқчи бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сидиқжоннинг юзида илжайишга ўхшаган, лекин ҳеч қандай маънони ифода этмаган бир нарса пайдо бўлди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ИФОДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IFODA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ифода сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар