ағдар
билан улашинг
1. Тикка ҳолатдан ётқизмоқ; йиқитмоқ.
-
Бирлашган тоғни ағдаради. Мақол
-
Оқсой қирғоқлардан ошиб-тошади. Кўкка бўй чўзган, мағрур дарахтларни ағдариб, арзимаган бир хасдай оқизади. С. Анорбоев, Оқсой
2. Тепадан пастга қулатмоқ.
-
Отдан ағдармоқ.
-
Қақвон шаҳрининг шоҳини шоҳи Аббос дер эди.. Аббосни филдан ағдарди. Нурали
3. Идишни тўнкариб, ундаги нарсани бўшатмоқ; қуймоқ, тўкмоқ.
-
Косадаги сутни тоғорага ағдармоқ. Кўмирни ерга ағдармоқ. Қопдаги картошкани ўрага ағдармоқ.
4. Остини устига қилмоқ, ичини сиртига, бир томонини иккинчи томонига айлантирмоқ.
-
Ерни ағдармоқ. Лойни ағдармоқ. Хирмонда пахтани ағдармоқ.
-
Муюлишда ётган оқ қоғоз Муроджоннинг диққатини тортди ва олиб ағдариб кўрди. Газетадан
5. кўчма Ҳокимият тепасидан ёки юқори мансабдан туширмоқ; олиб ташламоқ.
-
У [Йўлчи] деди:..жамики меҳнаткашлар яктан бўлиб чиқса, бойларни ва қонхўр Николайни ағдариб ташлаши аниқ гап. Ойбек, Танланган асарлар
6. кўчма Йўқ қилмоқ, барҳам бермоқ.
-
[Қорабулоқликлар] Елкаларида эзиб келган қора қашшоқликни ағдариб ташлаш умидида шод ва хуррам бўлиб борадилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
7. кўчма Айб, жиноят ва ш. k.ni тақамоқ.
-
Салим ҳам бутун айбни Йўлчига ағдариб, ўзини қуруққа тортди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мирмуҳсин, Умид
ағдар сўзи қатнашган жумлалар:
Астар-аврасини ағдармоқ
Йил ағдармоқ
Кўнгилни ағдармоқ
Ўзига ағдармоқ
-
Гапиринг, Абдишукур, жуҳуднинг пулини қандай қилиб ўзимизга ағдарамиз? Ойбек, Танланган асарлар
АҒДАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AG‘DAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ағдар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар