эртанги
билан улашинг
1. Эртага бўладиган, эртаси куни амалга ошириладиган, рўй берадиган.
-
Эртанги кун. Эртанги мажлис. Эртанги ишга бугун режа туз. Мақол
-
Бу кунги фойда гўшт бўлса, эртангиси нуқул мой бўлиши аниқ,. Ойбек, Танланган асарлар
2. Эрталабки, эрталаб бўладиган.
-
Дастурхон ёзилиб, эртанги нонушта учун дамлаб қўйилган чой олиб келинди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Қани, марҳамат, эртанги насиба, — деди нотаниш киши бизни анжирга таклиф қилиб. Н. Сафаров, Оловли излар
3. Келаси, бўлғуси.
-
У [онанг] ҳам доим руҳимни кўтариб, эртанги яхши кун билан овутарди. Ё. Хайимов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
-
Эртанги раис ҳам, боғбон-у пахтакор ҳам ўқувчилар! Ўзбекистон қўриқлари
4.
-
Майда эгатларда сув ялтираб оқар, рўмол танғиган хотинлар, чамаси, эртанги карам экишарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ЭРТАНГИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ERTANGI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эртанги сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар