эр
билан улашинг
1. Эркак жинсига мансуб киши; эркак.
-
Эр сийлаган ерда азиз. Мақол
-
Анғизли ерда от ўлмас, Ийирли ерда эр ўлмас. Мақол
2. Хотин киши билан никоҳ аҳдида бўлган эркак киши; қаллиқ (ўз хотинига нисбатан).
-
Эрга бермоқ. Эрга тегмоқ. Эр қилмоқ. Эрдан чиқмоқ. Элдан қолгунча эрдан қолган яхшироқ. Мақол
-
Яхши хотин эрни эр қилади, ёмон хотин — ер (қилади). Мақол
-
Қизимнинг кўнглини ол, эридан чиқариб, сенга бераман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Мард, олийжаноб, жасур киши.
-
Эр бошига иш тушса, этик билан сув кечар, От бошига иш тушса, сувлуқ билан сув ичар. Мақол
-
Эр йигит майдонда билинар. Мақол
-
Эр йигит энаси ғариб ўларми, Энам деб, мастонга кўнгил берарми? Рустамхон
ЭР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ER сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар