эри
билан улашинг
1. Иссиқ таъсири натижасида қаттиқлигини йўқотмоқ, суюқ ҳолга ўтмоқ; юмшамоқ.
-
Эриган пўлат. Эриган чўян. Эриган сариёғ.
-
Ерлар эриб, ҳамма ёқ шилт-шилт лой, қўрғон кунгураларидаги қировлар буғга айланиб, кўкка кўтарилмоқда эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. кўчма Жисмонан бўшашган, эриган ҳолатга тушмоқ.
-
Йўл тортиб — чарчаб келаётган одам эмасми, сояда эриб, кўзи уйқуга бориб, ухлаб қолди. Ёдгор
-
Тегирмончи, гўё эриб кетгандай, бошини қуйи солди. Ойбек, О. в. шабадалар.
-
Унинг бутун вужуди эригандай бўлди; кўкрагининг аллақаеридан шув этиб кўтарилган бир нима томоғида лип-лип этди-ю, кўзига ёш олди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Иссиқлик ёки бошқа таъсир натижасида парчаланиб йўқ бўлмоқ, бошқа жисмга айланмоқ.
-
Мавжларга оқ капалаклардек қўнаётган қор учқунлари шу ондаёқ жимжит эрийди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Аллақаерда қарға қорлар эриб кетганидан зорланиб қағиллайди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Туз эдикки, эриб кетамизми? — Эриб-ку кетмаймиз А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ҳаҳ шумтакалар, оғизларингда эриб кетадиган сузма қурутни берсам, олмайсизлар, шу тош қурутни талашасизлар. Ойбек, Танланган асарлар
4. кўчма Парчаланиб йўққа айланмоқ; йўқ бўлмоқ.
-
Сулув эсини йиғиб қараса, Эримбет жойида эриб кетгандай ғойиб бўлибди, ҳеч қаерда йўқ. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Агар йигит-қизни ҳақиқий севги бир-бирига боғласа, уни ҳеч қандай куч узолмайди, оилада юз берадиган баъзи бир келишмовчиликлар, хафаликлар ҳам севги-муҳаббат ҳароратида эриб кетаверади. А. Эшонқулов, Оила бахти ҳақида
5. кўчма Руҳан илиқлик, ёқимлилик ҳисси уйғонмоқ, хуш ёқмоқ; шундай ҳолатга тушмоқ.
-
Яхши гапларни тинглаб, эриб ўтирган Нуқра аввал ялт этиб Жалил Каримовичга қаради. Мирмуҳсин, Нуқра
-
Бола кам-пирнинг сўзларини тушунмаса ҳам, унинг иссиқ оналик меҳридан эриди-да, қувончидан сакраб ўрнидан туриб, кампирни қучоқлаб олди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
6. Мойиллик, меҳр, ҳиммат ҳисси уйғонмоқ; меҳри товланмоқ.
-
Ҳозир бўлинг, ўр-тоқ ефрейтор, гўзал қизлар ҳам анойи эмас, салгина гапга эриб кетавермайди. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
7. кўчма с.т. Харид қилинган нарса, янгилик, муваффақият ва шу кабилар учун зиёфат қилиб бермоқ; сийламоқ, ювмоқ.
-
Нимага бу ерда турибмиз? Ошхонага олиб кириб, бир эрийин энди санга, жонгинам! Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
— Яримта эмас, ўнта яримтага эрийман! — капитан шундай деди-да қўлидан хатни юлиб олди. О. Ёқубов, Излайман
-
бугун сал эрисангиз бўларди, охирги ойда ўқиган лекцияларингизга 4,5 минг сўм ёзиб қўйдим. Муштум
ЭРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ERI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эри сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар