эргаш
билан улашинг
1. Орқасидан бормоқ, изма-из юрмоқ, кетидан бормоқ.
-
Ҳаммалари Бойисжоннинг орқасидан эргашиб, кўчага чиқишди. Н. Сафаров, Қаҳрамоннинг туғилиши
-
Мадримбой билан Собирбойлар худди соя каби унга эргашиб борарди. Ж. Шарипов, Хоразм
2. Бирга бориш учун хархаша қилмоқ, интилмоқ (болалар ҳақида).
-
Бола онасига эргашиб, йиғлаб қолди.
-
Подачининг товушини эшитиб, далага ошиққан онасига эргашиб, қашқа бузоқ ҳам маъраб юборди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Бирор иш, ҳаракатда кимнингдир кетидан (унинг бошчилигида) бирга ҳаракат қилмоқ.
-
Кимдир Ҳамзанинг қўшиқларидан бирини бошлаб юборди. Қолганлар эса унга эргашишди. К. Яшин, Ҳамза
4. Иш-фаолиятида кимнингдир йўлини тутмоқ, унга тақлид қилмоқ.
-
Кўп юрганга эргашма, кўп билганга эргаш. Мақол
-
Олдин Камолиддин махдум, унга эргашиб Асадқори хихилаб кулди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Янгилик ғолиб чиқди. Ш. Холмирзаевга тобора кўпроқ одамлар эргаша бошлади. Газетадан
5. тилшунослик Эргашиш муносабатида бўлмоқ, тобе бўлмоқ.
-
Гапнинг бошқа бўлакларига бўйсунмай, эргашмай, ўзаро мослашиб келган бўлаклар бош бўлаклар дейилади. Ўзбек тили дарслиги
эргаш сўзи қатнашган жумлалар:
Эргашган қўшма гап
ЭРГАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ERGASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эргаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар