эра
билан улашинг
1. Бирор йил ҳисоби бошланган пайт ва шундай йил ҳисобининг ўзи.
-
Мусулмонлар эраси — ҳижрий йил ҳисоби Муҳаммад пайғамбар Маккадан Мадинага ҳижрат қилган вақтдан ҳисобланади. Христианларнинг милодий йил ҳисоби Исо пайғамбар (Иисус Христос) туғилган кунидан бошланади.
-
Йиллар ҳисобининг бошланган вақти календар эраси деб аталади. Астрономия
2. Қандайдир тарихий ва ижтимоий хусусиятлари билан бошқаларидан (аввалгиларидан) тубдан фарқ қиладиган давр.
-
Космик эра.
3. геол. Ер тарихида маълум тоғ жинсларининг пайдо бўлиши билан характерланадиган, бир неча юз миллион йилларни ўз ичига олган муддат.
-
Палеозой эраси. Кайнозой эраси.
ЭРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ERA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар