сиртмоқ
билан улашинг
1. Арқон, чизимча ва шу кабиларнинг бўйинбоғ шаклида суриладиган ва сиқиладиган қилиб боғланадиган учи.
-
Сиртмоқ солмоқ. Дорнинг сиртмоғи.
-
Қари солдат дор тагидаги тўнкаларни қимирла-тиб кўрди, сиртмоқнинг тугунини синчиклаб текширди. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги
-
— Раҳмонқул дорга осиладиган бўлса, мен ўзим сиртмоқ ташлаб бераман, — деди Ғани ота. Ғ. Ғулом, Машъал
2. кўчма Асорат, сиқув, исканжа.
-
Ажал сиртмоғи.
-
Агар сенга ўхшаганлардан яна бир-иккитаси бўлса, покиза ҳаётнинг булғаланиши, соф муҳаббатнинг туҳмат сиртмоғида жон бериши ҳеч гап эмас! деганимни ўзим ҳам сезмай қолдим. М. Жабборов, Севинч ёшлари
-
Агар ишлари чаппасидан келса-ю, Шайбонийхоннинг қопқонига тушсалар, ажал сиртмоғи энг аввал Бобурнинг бўйнига тушишини ҳаммалари билардилар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
СИРТМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIRTMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сиртмоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing