сирт
билан улашинг
1. Нарсаларнинг ташқи томони, ташқи юзи.
-
Ер сирти. Ой сирти. Сирти кўк идиш. Мол оласи сиртида, одам оласи ичида. Мақол
-
Бу чойнакнинг сирти ажойиб нақшлар билан безатилган экан. Олтин олма
-
Кун тиғ тортиб, дарёнинг у томонидаги адирларнинг сирти тўқ яшил, жилғалари қора тусга кирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Нарса ёки кимсанинг ташқи қиёфаси, кўриниши; зоҳирий томони.
-
Сирти ялтироқ, ичи қалтироқ. Мақол
-
Сирингни сиртингга чиқарма. Мақол
-
Демак, у сиртдан ҳуснга қанчалик бой бўлса, маънавий жиҳатдан ҳам шунча бой экан-ку! К. Яшин, Ҳамза
-
Булар сиртдан мағрурдек кўринадилар. Бироқ бу мағрурликка кирмайди, буни кибр дейилади. Шукрулло, Сайланма
3. Ташқари, чет.
-
Душманнинг сиртида эмас, ичида бўл. Мақол
-
Синалмаган отнинг сиртидан ўтма. Мақол
-
Зумрад ҳануз сиртда ийманиб турарди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Мен қўл қўйиб, муҳр босар эдим-у, лекин сиртдан туриб сизларга ёрдам берганим мақбул. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Йўқ, шоир ҳиссини бўлмайди алдаб, Сиртдан баҳо бериб бўлмас кишига. Шукрулло, Сайланма
4. мат. Геометрик шаклнинг ташқи юзи, умумий қисми.
-
Шар сирти. Цилиндрнинг ён сирти. Ботиқ сирт. Уюрма сирт.
-
Фанда сиртнинг хусусиятларини ўрганувчи бутун бошли йўналишлар мавжуд. Фан ва турмуш
5. геогр. Тизма тоғ чўққилари.
-
Агар мана шу Музлоқ тоғнинг чўккалаган нор туянинг ўркачига ўхшаган сиртига чиқилса, кишининг кўзи олдида бир-бирига зид икки дунё очилади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
СИРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIRT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сирт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар