ҳарир
билан улашинг
1. Юпқа ипак газлама.
-
Ҳарирдан тикилган кўйлак. Ҳарир дурра.
-
Мулозимлари тилладўз чопон ва ҳарир кўйлаклар тугилган зарбоф бўғчани малика оёғи остига қўйдилар. М. Осим, Карвон йўлларида
2. Умуман, юпқа, нозик газлама.
-
Ҳарир шол рўмол.
-
Раққоса устидаги ҳарир матоларни итқитиб ташлаб ўйин тушди. Мирмуҳсин, Йўқолган жавоҳир
-
Ҳарир матолардан тикилган ранг-баранг қизлар кўйлаги хона деворида осиғлиқ турар эди. Н. Сафаров, Катта карвон йўлда
3. кўчма Тоза, мусаффо, шаффоф.
-
Кеч кириб, оқ ҳарир қор устига тун ўзининг қора либосини ёпди. Й. Муқимов, Матонатли кишилар
-
Тонг отган, ҳавони қоплаган ҳарир туман орасидан олисдаги тоғлар элас-элас кўринар эди. О. Ёқубов, Излайман
ҲАРИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HARIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҲАРИР сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ҲАРИР сўзига берилган маънолар
ҳарир сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
ҳарир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар