ҳарна
билан улашинг
1. фольк. белг. олм. Барча, ҳар нима, нимаки.
-
Қулоқ солдим ҳарна деса амрига Ҳ. Олимжон
-
Ҳарна сирни айтаверинг ўзима. Ҳасанхон
-
Кўнглидаги ҳарна ғуборлар кетди Баҳром ва Гуландом
-
Аркон давлатимни сенга топширдим, Ҳарна ихтиёрим сенга топширдим. Ҳасанхон
2. Нима бўлганда ҳам, ҳар ҳолда.
-
Хўжабековнинг сўзига кириб, ҳарна ялама бўлади, деб ҳамма йўлбошловчи серкаларнинг жунини қирқтириб юборди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Лекин Қўлдош ҳарна ўзини Каримдан ожиз санаб, гапни бошқа ёққа буриб юборди. Ҳ. Шамс, Душман
3. сўзлашув тили Шуниси ҳам ёмон бўлмаслиги, ҳечдан кўра шуниси ҳам маъқуллиги маъносини билдиради.
-
бутун бир мавсумда ўн меҳнат кунини пилладан юлиб, пахтага бергани ёрдам қилсаларинг ҳам ҳарна! А. Қаҳҳор, Танланган асарлар
-
Икковизга биттадан эшак ёзсаям, ҳарна. С. Сиёев, Ёруғлик
ҲАРНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HARNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳарна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар